ФЕРУЗ

ФЕРУЗ, Муҳаммад Раҳимхон II (1845 Хива 1910) Хива хони (1864—1910); шоир ва бастакор. Кўнғиротлар сулоласидан. Хива ш. даги Араб Муҳаммадхон мадрасасиаа таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим Доий, Юсуфхўжа охун ва б. дан ўрганган. Огаҳий Ф. га устозлик қилган, унга шеърият сирларини ургатган, тарих, таржима илмидан сабоқ берган. Отаси Сайид Муҳаммадхон вафотидан сўнг (1864) Хива тахтига ўтирган. Бу воқеа муносабати билан Огаҳий Ферузга бағишлаб қасидалар битган. 1873 й. Хива хонлигига К. П. фон Кауфман бошчилигидаги Россия армияси ҳужум қилиб, хонликнинг асосий шаҳарлари ва пойтахтни босиб олган. Гандимиён шартномаси (1873 й. 12 авг.)га кўра, Хива хонлиги подшо Россиясига қарам бўлиб қолган. Феруз ана шундай мураккаб шароитда ярим асрга яқин муддат давомида Хива хонлигини бошқарган. Феруз саройга адабиёт ва санъат арбобларини тўплаган. Огақий, Комил, Табибий ва б. таъсирида ўзи ҳам Феруз (бахтли, ғолиб) тахаллуси б-н шеърлар ёзган.

Феруз китобат ишларига катта аҳамият берган: девон тузиш, тарих ёзиш, таржима ишларини ривожлантирган. Хоразмда таржима мактаби яратган. Форс ва араб адабиётининг энг нодир тарихий, адабий, илмий асарларини ўзбек тилига таржима қилдирган. Унинг ҳукмронлиги даврида Огаҳий ва Баё’нийл&р томонидан Хоразм тарихига оид асарлар ёзилган. Комил Хоразмий мумтоз мақомлар учун нота ёзувини ихтиро қилган. Хивада босмахона (тошбосма) ташкил эттирган. Унда Хоразм шоирлари ҳақидаги «Мажмуат ушшуаро» тазкираси, Алишер Навоий асарлари, Хоразм шоирлари девонлари нашр қилинган. Ф. Ҳиндистон, Арабистон, Эрон, Туркия савдогарлари орқали Хоразмга чет эллардан ноёб китоблар келтиртирган ва уларни кўп нусхаларда кўчиртирган, тарих ва адабиётга оид китоблардан иборат бой кутубхона яратган. Феруз меъморлик, наққошлик, хаттотлик каби санъат турларини ҳам ривожлантирган. Бу даврда фотография ва кино санъати вужудга келган, ободончилик ишлари амалга оширилган. Феруз 1871 й. Kyxira Арк каршисида ўз номи билан аталувчи 2 қаватли Мадраса қурдирган (қ. Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси). Ф. нинг бевосита рахбарлиги ва ташаббуси билан 30 дан ортиқ Мадраса, масжид, минора, хонақолар қад ростлаган. Феруз ерларни сув билан таъминлаш, боғроғлар барпо этиш ишига ҳам алоҳида аҳамият берган. Унинг буйругига мувофиқ, Қўнғирот тумани сарҳадида катта ариқ бунёд этилган. Ҳозирда ушбу ариқ «Хон ариги» деб аталади.

Феруз мумтоз шеъриятнинг анъанавий жанрларида лирик шеърлар яратган. Шеърлари, асосан, ишқмуҳаббат мавзуида. И неон ва ҳаёт, севги ва садокат Феруз ижодининг ғоявий асосини ташкил қилади. Улар оҳангдорлиги, тасвирийифодавий бўёқларга бойлиги ва шаклан рангбаранглиги билан ажралиб туради. Унинг кўпчилик ғазаллари ўз замонасида созандалар ва гуяндалар томонидан куйга солиб куйланиб келинган. Шеърларига «Девони Феруз» номи билан тартиб берган (1879). Бу девон Муҳаммад Шариф томонидан қайта кучирилган (1900). Ферузнинг узи Пахлавон Маҳмуднинг 350 рубоийсини қўлда кучириб, китоб ҳолига келтирган. Феруз Шашмақом куйларини ўрганган, саройда мақом ансамблини тузган. «Наво», «Дугоҳ», «Сегоҳ» мақомларига боғлаб куйлар яратган. Ф. Сайд Маҳруйжон мажмуасицати Сайид Моҳи Руйи Жаҳон мақбарасида дафн қилинган. Шеърлар девони нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти (инв. № 3442, 1119)да сакланади.

Ас: Элга шоҳу Ҳаққа қул, Т., 1997.

Ад. Давлатёр Раҳим, Шихназар Матрасул , Шоҳва шоир қисмати, Т., 1993. Ҳабиб Абдуназар, Иброҳим Каримов.

Loading...