ФЕРУЗА

ФЕРУЗАминерал. Кимёвий таркиби СиА16[РО4]4(ОН)84Н2О. Триклин сингонияда кристалланади. Яширин кристалли яхлит массалар, куртаксимон агрегатлар, пуст, томирлар ҳосил килади. Минерал агрегатларининг тузилишига қараб, қаттиқ ва юмшоқ кўринишга эга. Қаттиқ Ферузанинг ранги кўк ва самовий кўк бўлиб, яшил, қўнғиряшил ва қўнғир ранггача ўзгаради. Юмшоқ Феруза нам ҳолатда учрайди, қуритилганда каттиклашади. Ранги оқимтир, оч ҳаворанг, ҳаворангяшил ва оч яшил бўлади. Қаттиқлиги 5—6, зичлиги 2,6 —2,8 г/см3. Жилосиз, хира, мумга ўхшаш. Феруза гиперген минерал бўлиб, мис конларининг оксидланиш зонасида ҳамда кварц томирлари ва нураш жараёнига учраган кварцли порфирларда жойлашган. Феруза каолин, галлуазит, ярозит, алунит, опал, барит, хризоколлар билан ассоциацияда учрайди. Заргарликда қимматбаҳо тош сифатида ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида жуда қадимдан маълум. Шарқ мамлакатларида қимматбаҳо тош сифатида қадрланиб келган. Узоқ вақтларгача Ўрта Осиё бошқа мамлакатларни Феруза билан таъминлаб келган. Энг йирик кони — Нишопур (Эрон), Ўзбекистонда Ф. Марказий Қизилқум ва Қурама, Қоратепа, Султон Увайс тоғларида мавжуд.

Prev Article

ФЕРРО

Next Article

ФЕСТИВАЛЬ