ФЕЦЦАН

ФЕЦЦАН (Феззан) — Ливиядаги тарихий вилоят. 7-а. гача маҳаллий қабилалар мустақилликларини саклаб қолганлар. 7-а. дан араблар қўл остида. 16-а. дан Усмонли турк империяси таркибида; 1911 —12 й. лардаги ИталияТуркия урушидан сўнг Италиянинг Ливия мустамлакасига кирган (аҳолининг қаттиқ қаршилиги натижасида итальян қўшинлари Феццанни фақат 1930 и. эгаллашган). 1943 й. француз қўшинлари томонидан босиб олинган (1956 й. у ердан чиқарилган). 1951 — 63 й. ларда Ливия қироллигида 3 вилоятдан бири.