ФЕЙЕРБАХ

ФЕЙЕРБАХ (Feuerbach) Людвиг Андреас (1804.28.7, Ландсхут, Бавария — 1872.13.9, Рехенберг, Нюрнберг яқинида) — немис файласуфи. Дастлаб Гегелниж издоши, кейин (1839) унинг фалсафасини танқид қилган. «Ўлим ва мангулик тўғрисидаги фикрлар» деган имзосиз китобини чоп этган ва унда руҳнинг ўлмаслиги ғоясини рад қилган. Бунинг учун Эрланген ун-тидаги муаллимлик ишидан четлаштирилган. Шунга карамай илмий фаолиятини давом эттирган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ижтимоий ва иқтисодий масалаларга катта қизиқиш б-н қараган, 1870 и. эса социалдемократик партияга аъзо бўлган.

Фейербах фалсафасининг марказида биологик мавжудот, абстракт индивид сифатида талқин этиладиган инсон туради. Динни инсоннинг табиат ва жамият стихияли кучлари олдида ожизлиги туфайли келиб чиққан деб тушунтиради. У ахлоқ принципларини инсонга азалдан хос бўлган бахтга интилишдан келтириб чиқаради. Унинг фикрича, ҳар бир киши ўз эҳтиёжларини оқилона чеклаб, бошка кишиларга мехрмуҳаббат билан карагандагина бахтга эришиши мумкин. Асосий асарлари: «Гегель фалсафасининг танқидига дойр» (1839), «Христианликнинг моҳияти» (1841), «Келажак фалсафасининг асослари» (1843), «Диннинг моҳияти» (1851) ва б.

Loading...