ФИАНИТЛАР

ФИАНИТЛАРцирконий ва гафний оксидлари асосида олинган синтетик кристаллар. 1972 й. собиқ СССР (номи шундан). Фианитлар табиатда учрамайди, кубик кристалл панжарага эга. Фианитлар рангсиз ёки аралашмалар таъсирида турли рангларга бўялган бўлиши мумкин. Фианитларнинг қаттиқлиги, эриш траси, кислота ва ишқорларнинг таъсирига турғунлиги юқори, нур синдириш кўрсаткичи п=2,152,25, зичлиги 6,5—10 г/см3. Ф. заргарлик саноатида сапфир, топаз, ёқут ва ҳатто олмос каби қимматбаҳо тошларнинг ўрнини босиши мумкин. Фианитлардан юқори трада ишловчи оптик линзалар ва «туйнукадар ясалади. Фианитларлар лазер материали сифатида ҳам ишлатилади.