ФИБРИНОГЕН

ФИБРИНОГЕН (фибрин ва… ген) — қон плазмасининг глобулинлар гуруҳига кирувчи эрийдиган оқсили. Тромбин таъсирида фибринга айланиб, қонни ивитади (қ. Қон ивиши). Жигарнинг паренхематоз ҳужайраларида ҳосил бўлади. Соғлом одам қон плазмасидаги Фибриноген миқдори 300—500 мг%. Ф. турли операцияларда, гемофилия ва б. касалликларда қон оқишини тўхтатиш учун ишлатилади. Лаб. тадқиқотларида Фибриноген препаратларидан фойдаланилади. Одам қонидан олинган Фибриноген клиникада ишлатилади.