ФИГУРА

ФИГУРА (лот. fi gura — ташқи кўриниш, образ) — 1) муайян нарсабуюмларнинг ташки кўриниши, шакли;

2) инсон танасининг кўриниши, қаддиқомат;

3) бирор нарсани ҳаракат б-н бажаришда (раке, гимнастикада, конькида учиш ва б. да) бажарувчи шахс эгаллайдиган, пайдо қиладиган ҳолат, кўриниш;

4) геометрияда — текисликдаги нуқталар тўплами (чизиқ, доира, бурчак, квадратясси Ф. лар) ёки фазодаги нуқталар тўплами (конус, куб, пирамида — фазовий Фигуралар);

5) ҳайкалтарошлик, рассомликда — инсон ёки жониворларнинг хайкал ёки сурат тарзидаги тасвири;

6) тилшунослик ва адабиётшуносликда — нутқнинг тасвирий ифодалари, иборалари — стилистик (услубий) Фигуралар, мас, антитеза, инверсия, муболаға ва б. ; 7) шахматда — пиёдалардан бошқа доналар (шоқ, фил, от кабилар)нинг; карта ўйинида — катта қийматли карталар (валет, дама, шоҳ, туз)нинг умумий номи.