ФИКОМИЦЕТЛАР

ФИКОМИЦЕТЛАР (Phycomicetes) — тубан замбуруғлар синфи. Кўп ядроли, бир хужайрали яхши ривожланган мицелийга эга. 800 тури бор. Гаметалар ёрдамида жинсий, споралар ёрдамида жинссиз кўпаяди. Фикомицетлар омицетл ар ва зигомицетлар синфлари (олдинги системада кенжа синфлари)га бўлинади. Кўпчилик Фикомицетларнинг тана тузилиши ва кўпайиш органлари яшил сувўтларга ўхшаб кетади. Бу ўхшашлик фақат ташқи кўринишда намоён бўлади. Фикомицетларнинг аждодлари архимицетсимонларанр. Баъзи микологлар архимицетсимонларни Фикомицетлар билан бир синфга бирлаштиришади. Фикомицетларнинг кўп турлари сапрофит, сувда яшайди; юксак тузилганлари эса тупроқ юзида яшашга мослашган, баъзи турлари ўсимлик, ҳайвон ва одамларда паразитлик қилади.