ФИКСИЗМ

ФИКСИЗМ (лот. fi xus — қаттиқ, ўзгармас) — Ер юзасида континетларнинг қўзғалмас бўлиб жойлашуви ҳақидаги ва Ер пусти ривожланишида вертикал йўналган тектоник ҳаракатларнинг ҳал қилувчи роли тўғрисидаги тасаввурдан келиб чиқадиган тектоникаяагн 2 йўналишнинг бири. 20-а. нинг 60-й. лари ўрталаригача, яъни мобилизм ғояси юзага келгунча Фиксизм геол. нинг асосий йўналиши бўлиб келган. Фиксизм тушунчаси асосида, плита, платформа, антиклинорий ва б. терриген материалларнинг силжиши манбалари, чуқур ёриқларнинг мавжудлиги, бир рннинг ўзида бир типли магматизмнинг узоқ вақт пайдо бўлиши тушунилади. Ер юзасидаги тектоник шароитдаги асосий фарқлар, Фиксизм ғоясига биноан, Ернинг ички қисми эндоген режимининг фарқлари билан аниқланади. Фиксизм ғояси мобилизмга тескари тушунча ҳисобланади.