ФИЛИПП II

ФИЛИПП II (Philippos), (мил. ав. тахм. 382 — 336) , Шарқда Файлақус — Македония подшоси (мил. ав. 359 й. дан). Ааександрнинг отаси. 359 й. да Македонияни бирлаштириб, ягона давлат тузишга эришади. Македониянинг мавқеини кўтариш, унинг сиёсий, иқтисодий, айниқса, ҳарбий ролини кучайтириш мақсадида бир қанча ҳарбий ислоҳотларни амалга оширади. Мунтазам қўшин ва кучли ҳарбий денгиз флоти ҳамда Македония фалангасини ташкил қилади, ягона пул бирлигини жорий этади, олтин тангалар зарб килдиради. 359—336 й. лар давомида Пеония, Фессалия, Иллирия (бир қисми) каби қўшни давлатлар, сўнгра эса Халкидика ва б. Эгей денгизи бўйи мамлакатларини забт этади. Македония тобелигига Эпир, Фракия ва б. тушиб қолади. 338 й. Ф. II Херонея яқинида юнонларнинг бирлашган ҳарбий кучларини тормор этади. Натижада, Юнонистон Македониянинг якка ҳокимлигини тан олади. Шундан сўнг Филипп II форс ҳудудларига юриш қилишни режалаштиради. Бироқ сарой фитнаси натижасида ўлдирилади. Ушбу суиқасдда Филипп IIнинг хотини, яъни Александрнинг онаси Олимпиаданинг ҳам қўли борлиги хусусида мишмишлар тарқалади. Александр суиқасд иштирокчиларини қидириб топади ва уларни жазолайди. Филипп II улимидан кейин 20 ёшли Александр Македония тахтига утиради.

Ад.: Плутарх, Избранные жизнеописания, т. 2, М., 1990.