ФИЛЛОФОРА

ФИЛЛОФОРА (Fhyllophora) — флоридсимон сувўтлар туркуми. Танасининг бал. 50 см гача, шохлари ясси. Айрим турларининг спорофитлари кичикроқ ўсимта шаклида, гаметофит устида ҳосил бўлади. 15 га яқин тури бор, совуқ ва илиқ сувли денгизларда тарқалган. Агарсимон модда — филлофоран олишда фойдаланилади.