ФИЛЬТР

ФИЛЬТР (франц. fi ltre — кигиз) , суз ғич — 1) суюқлик Ф. и — суюкликни ундаги қаттиқ зарралар ёки унга аралашмайдиган бошқа суюқликлардан ажратиш (тозалаш) учун мўлжалланган асбоб, мослама ёки ғовак жисм. Суюклик Фильтр лари иш принципига қараб, даврий ва узлуксиз ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий ишлайдиганининг ҳажмий, листли, фильтрпресс, патронли хиллари бор. Ҳажмий Фильтр оз миқдордаги суспензияни ажратишда қўлланилади. У вакуум ёки босим остида ишлайди. Л истли Фильтр эритмаларни тиндириш, қаттиқ фазаси ҳажмининг 5%идан ошмаган суспензияларни ажратишда қўлланилади. Фильтрпресслардан, асосан, майин дисперс системаларни ажратишда, патронли Фильтрдан суспензияларни тиндириш ёки қуюлтиришда фойдаланилади. Патронли Фильтр вакуумда (қ. Вакуумпресс) ёки босим остида ишлайди. Унинг ички панжарасига фильтрловчи тўсиқлар (патронлар) маҳкамланган. Чўкинди сиқилган ҳаво, пневмогидравлик зарб ёки титрама (вибрацион) қурилмалар воситасида тозалаб олинади; газ Ф. лари узлуксиз ишлайдиган аппаратлардир. Тузилишига кўра, ясси фильтрловчи сиртли ва батареяли бўлади. Ясси фильтрловчи сиртли Фильтрда тешик панжаралар бўлиб, уларга фильтрлаш тўсиқлари ўрнатилади. Унга қум, кварц ва б. қаватқават қилиб солинади ёки икки панжара орасига толали материаллар (асбест тола, шиша тола, пахта ва б.) қўйилади. Батареяли Фильтр тўқималардан енг шаклида ясалади.

3) биологик Фильтр — оқова сувларни микроблар таъсирида парчалаш жараёнлари ердамида ёки органик моддаларни минераллаш йўли б-н зарарли моддалардан тозалаш учун мўлжалланган қурилма;

4) ёруглик Фильтри — баъзи нурларни тутиб қолиш учун мўлжалланган мослама; мас, маълум ёруғлик нурларини тутиб қоладиган рангли шиша, рентген нурларини тутиб қоладиган металл пластиналар, иссиклик нурларини тутиб қоладиган экранлар ёки совитиш идишлари (иссиклик Фильтри);

5) электр Ф. и — бир хил частотали токларни ўтказиш, бошқа частотали токларни кучеизлантириш учун мўлжалланган қурилма. Ўзиндукция ғалтаклари ва конденсаторлардан иборат;

6) акустик Фильтр — мураккаб товушдан муайян частоталар полосасини ажратиб олиш учун мўлжалланган қурилма. Mac, реактив двигателлар ва ички ёнув двигатетарида иш бажариб бўлган газлар хосил қиладиган шовқинни пасайтириб беради (бунга автомобиль товуш сўндиргичи, яъни глушителни мисол қилиш мумкин). Техникада, курилиш ва радиотехникада ҳам кенг қўлланади;

7) л а боратория Фильтри — лаб. ишларида суспензияларни суюқ ва қаттиқ фазаларга ажратиш ёки фильтрлаш (сузиш) кўрсаткичларини аниқлаш учун мўлжалланган қурилма. Шиша идиш (най, воронка), говак шишадан қилинган сузиш тўсиғи ёки тешиктешик тубига қоғоз, мато, тўр ва б. сузиш материали тўшалган идишдан иборат; 8) ички ёнув двигателинм ёнилги билан таъминлаш тизимида ёнилғини механик аралашмалар ва сувдан тозалаш учун мўлжалланган қурилма (қ. Ёнилғи фильтри).