ФИНИК ПАЛЬМАСИ, хурмо пальмаси, феникс (Phoenix) — пальмадошлар оиласига мансуб икки уйли дарахтсимон ўсимликлар туркуми. Африка ва Осиёнинг тропик ва субтропик минтақаларининг дарёларга яқин, ер ости сув манбалари бор қурғоқ жойларида, водийларда, ботқокликларда 15 тури усади. Асил Финик пальмаси (Ph. dactylifera) ёки араб хурмоси тури — Шим. Африка, Арабистон ярим ороли, Жан. Эрон, Афғонистон ва Покистоннинг қуруқ субтропик минтақаларида ўсувчи қад. маданий ўсимликдир. Ёввойи тури маълум эмас. Финик пальмаси мил. ав. 4минг йилликда Шумер, Оссурия ва Қад. Мисрда экилгани маълум. Танаси барг бандлари қолдиқлари бн, тепа кисми қалин патсимон барглар б-н қопланган. Гуллари бир жинсли, рўваксимон тўпгул ҳосил қилади, шамол ёрдамида чангланади. Меваси каттик уруғли, баъзилариники ейишли. Танаси тик усади, бал. 15—20 м гача, меваси — финики (хурмоси) чўзинчоқ ёки овал, уз. 7,5 см, диаметри 3,5 см, янгилигида ва ярим қуритилган ҳолда истеъмол қилинади. Араб мамлакатларида Финик пальмаси асосий овқат ҳисобланади (ундан камида 100 хил овқат тайёрланади), экспорт қилинади. Таркибида 62 — 71% канд, 1—2,5% оқсил, 2,5% ёғ моддалари бор. Дарахт пўстлоғини тилиб шарбати олиниб, шакар, финик виноси, барглари толасидан аркрн, саватлар тайёрланади. Уруғидан ва илдиз бачкиларидан кўпаяди. Асил Финик пальмаси меваси етиштириш бўйича Ироқ ва Шим. Африка мамлакатлари олдинги ўринларда туради. Ўрта Осиёда Туркманистон жан. ғарбида 1939 й. дан экилади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида учрайди.