ФИНИКИЯ

ФИНИКИЯ — Ўрта денгизнинг шарқий соҳилидаги қад. вилоят. Ривоятларга кўра, Финикиянинг аҳолиси Эритрея денгизи соҳилларидан келган; айрим финикиялик тарихчиларнинг фикрича, финикияликлар Финикиянинг туб аҳолисидир. Мил. ав. 5—4 минг йилликда Финикия ўзининг қулай географик жойлашувига кўра, Месопотамия ва Нил водийси аҳолиси б-н фаол савдо-сотиқ олиб борган. Мил. ав. 2минг йиллик бошларида қулдорлик шаҳардавлатлари: Угарит (РасШамра), Сидон (Сайда), Берута (Байрут), (АрвадАрад), Тир (Сур) ва б. вужудга келиб, улар мил. ав. 12-а. гача Миср фиръавнлари қўл остида бўлган. Мил. ав. 13а. охири — 12-а. нинг бошида Финикия ниҳоят Миср мустамлакасидан халос бўлган. Мил. ав. 1минг йилликда Финикия Ўрта денгиз соҳил бўйининг Марказий ва Ғарбий қисмини эгаллаб, бу ерларга куплаб финикиялик савдогарлар ва қароқчилар келиши авж олган. Тасос о. да темир рудаси конлари очилган, Мелькарт худоси ибодатхонаси ва кичик қишлоқ бунёд этилган. Атлантика океанига туташган Шим. Африка сохилларида, Лике, Испаниянинг жан. кисмида, Гадес, Малака, Секси, Абдера, Сицилияда Мотия, Панорм ва Сардияда Нора ш. лари қад. кўтарган.

Финикияда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, кемасозлик жуда тараққий қилган; денгиз йўлларидан кенг фойдаланилган. Шаҳарлар ўртасида ҳукмронлик учун курашлар натижасида кучеизланган Финикия мил. ав. 8—7-а. ларда Оссурияга, мил. ав. 6-а. да Бобилга, мил. ав. 539 й. дан 332 й. гача ахоманийлар давлатига бўйсунган. Финикия мил. ав. 332 й. дан македониялик Александр давлати, мил. ав. 3-а. ўрталаридан Салавкийлар давлати қўл остида бўлган. Шу вақтдан бошлаб Финикияда эллинлаштириш жараёни кучайган. Ўрта денгиз бўйидаги Делос, Афина ва б. шаҳарларда финикиялик савдогарларнинг факториялари ва уюшмалари пайдо бўлган. Мил. ав. 2 — 1-а. ларда Кипрда ЮнонФиникия подшолиги вужудга келган. Мил. ав. 63 й. дан бошлаб Ф. Римнинг Сурия провинцияси таркибига кирган. Астасекин финикияликлар Суриянинг бошқа аҳолиси таркибига сингиб кетган.

Loading...