ФИНЛАР

ФИНЛАР (ўзларини суомалайсет деб аташади) — халқ, Финляндиянинг асосий аҳолиси (4,65 млн. киши), умумий сони 5,43 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), жумладан, РФ да 47,1 минг киши (1989). Фин тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар (лютеранлар). Болтиқбўйи фин халкларининг аждодлари Финляндиянинг жан. га мил. ав. 3минг йилликда келиб жойлашган. Улар астасекин шим. га силжиб, ҳоз. саамлар (лопарлар) аждодларини сиқиб чиқаришган. Жан. гарбий (суми ёҳуд суоми), марказий (еми — ёҳуд хяме), шарқий (корела ёҳуд карьяла қабилалари ғарбий гуруҳи) қабила гурухларининг бирлашуви негизида фин элати шаклланган. Финларнинг кўпчилиги саноатда банд.