ФИНЗЕН

ФИНЗЕН, Финсен (Finsen) Нильс Рюберг (1860.15.12, Торсхавн, Фарер ороли — 1904.24.9, Копенгаген) — даниялик физиотерапевт. Копенгаген ун-тини тугатган (1890). Копенгагендаги ёруғлик б-н даволаш ин-ти ташкилотчиси ва директори (1896—1904). Илмий фаолияти ультрабинафша нурларининг биологик таъсири ва ундан тери силини даволашда фойдаланишга оид. Финзен ёруғлик билан даволашнинг илмий асосларини ишлаб чиққан. Нобель мукофоти лауреата (1903).