ФИРДАВСИЙ Абулқосим Тусий (тахм. 934 — Туе ш. — 1030) — форстожик шоири ва мутафаккири. Туе ва Нишопур ш. ларидаги мадрасаларда таҳсил олган. Замонасининг барча асосий илмларини эгаллаб, араб ва паҳлавий тилларини чуқур ўрганган. Ўз даврининг қомусий олими бўлиб етишгани учун ҳам уни ҳаким деб улуғлашган. У Эрон, Турон, Юнон ва Ҳиндистон олимларининг турли соҳадаги асарларидан яхши хабардор бўлган. Фирдавсий ёшлигиданоқ шеърлар машқ қила бошлаган. Бу ҳақда маълумотлар бўлсада, шеърларининг ўзи етиб келмаган. Унинг «Юсуф ва Зулайҳо» номли достон ёзганлиги хам ҳалигача мунозарали. Фирдавсий отасидан қолган ерда деҳқончилик қилиб кун кечирган. Баъзи манбаларда унинг узоқ йиллар сарбозлик хизматида бўлгани ҳам айтилади. Фирдавсийнинг ёшлик йиллари сомонийлар давлатининг гуллабяшнаган даврига тўғри келади. Бу даврда Эрон ва Турон халкларининг нафакат ижтимоийсиёсий, балки маданиймаънавий ҳаётида ҳам бир кўтарилиш бўлган. Ўзининг кимлигини англаш ва уни бошқаларга ҳам кўрсатиш мақсадида улар Эрон ва Туроннинг шонли тарихини тиклашга интиладилар. Шу мақсадда қад. афсона ва ривоятлар, буюк шохлар ва баҳодирлар тарихи тўпланади ва ёзилади. Бу борадаги интилишларни сомоний ҳукмдорлар қўллабқувватлаб турганлар ва тўпланган улкан материални шеърга солишни Абу Мансур Дақиқийтн сўраганлар. Лекин шоир эндигина минг байт ижод килганда, фожиали равишда ўддирилгач, Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур Сомоний Фирдавсийни ҳузурига чорлаб, унга чала қолган «Шоҳнома»ни ниҳоясига етказишни буюради. Бундан мақсад шонли тарихи ва буюк шаъншавкатига кўра форсий халкларнинг араблардан кам эмаслиги, балки устунлигини кўрсатиш ва уларга қарши курашда фойдаланиш эди. Ватанга ва унинг буюк тарихига муҳаббат руҳида тарбияланган, болаликдан қад. афсона ва ривоятлар, қахрамонлик қиссалари, жангномаларни жон қулоғи билан тинглаб улғайган Фирдавсийнинг ўзи ҳам халқ ичида юриб, уларни ёзиб олган, кўплаб оғзаки ва ёзма материаллар тўплаган.
Эрон ва Турон халкларининг қарийб 4 минг йиллик тарихи юксак маҳорат б-н қаламга олинган «Шоҳнома» устида Фирдавсий 30 й. дан ортиқ меҳнат қилган. Тадқиқотчилар асарни 3 қисмга бўладилар: 1бўлимда энг қад. афсоналар қайта ишланиб, назм ипига терилган бўлса, 2бўлимда халқ қаҳрамонлари ҳақидаги ривояту қиссалар бадиий талқин қилинади. 3бўлимда тарихий шохлар ҳаёти тасвирланган. «Шоҳнома» энг қад. даврлардан бошланиб, сосонийлар шоҳи Яздигард III даврида арабларнинг Эронга бостириб кириши билан якунланади. «Шоҳнома» ҳажми (60 минг байтни ўз ичига олади), мавзу кўлами, образлар олами, қаҳрамонларнинг кўп ва хилма-хиллиги, ғоявий мотивлари ва кўтарилган масалалар жиҳатидан жаҳон адабиётидаги энг катта эпик асар. 100 дан ортиқ достонлардан ташкил топган бу асарда мингдан зиёд каттакичик персонажлар иштирок этади.
«Шоҳнома» гарчи шоҳлар китоби деб аталиб, 50 подшоҳликдан иборат 4 сулоланинг тарихи ни тадрижий равишда ёритган бўлсада, барча курашлар ва қаҳрамонликлар халқ ичидан чиққан баҳодирлар томонидан амалга оширилган. Асарда Ватан ва халқ йўлида жонини тиккан юзлаб фидойи қаҳрамонлар образи яратилган. Подшоҳлар баҳонасида халқ, унинг тарихи, қадриятлари, қаҳрамонликлари улуғланган. Айни жиҳатдан «Шоҳнома» — халқ заковати ва жасоратига қўйилган ўзига хос назмий ҳайкал.
«Шоҳнома»нинг асосий ғояси — ватанни улуғлаш, халқ қудрати ва заковатини кўзкўз қилиш, миллат фарзандларини васф этиш ва шу орқали уларни биргаликка, марказлашган давлат қуришга чақириш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик ва тинчликсеварликни мадҳ этиш, эзгулик, олижаноблик, ҳалоллик, мардлик, меҳнатни тараннум этиб, қонли урушлар, ёвузлик, жабру зулм, адолатсизлик, мунофиқликни қоралашдан иборат. «Шоҳнома»даги Рустам, Суҳроб, Сиёвуш, Бижан, Золи Зар, Судоба, Гударз, Гев, Туе, Ҳожир, Гурдофарид, Ҳумой, Манижа сингари қаҳрамонлар ер юзида адолат тантанаси учун курашадилар. «Зол ва Судоба», «Бижан ва Манижа» достонларида чинакам байналмилаллик ғоялари илгари сурилган. «Исфандиёр», «Шоғод», «Ўн икки муҳораба» достонларида эса мамлакатнинг яхлитлигига рахна солувчи, уруш оловини ёқувчи золим ва фитначи шоҳу саркардалар кескин қораланади. «Сиёвуш» достонида уруш ва тинчлик масаласи бадиий талқин қилинади.
«Шоҳнома» чинакам халқ китобига айланиб, халқ орасида кенг таркалгандан сўнг муайян ўзгаришларга ҳам учраган. Шунинг учун темурий шаҳзодалардан Бойсунқур Мирзо унинг 40 дан ортиқ нусхаларини ўзаро қиёслаб, мукаммал матнини туздирган. Фанда «Шоҳнома»нинг Бойсунқур нусхаси сифатида машҳур бу матн асарнинг ишончли нусхаларидан бири ҳисобланади. «Шоҳнома»нинг танқидий матнлари ичида энг мўътабари Е. Э. Бертельс ва Абдулҳусайн Нўшин тахрири осида СССР ФА Шарқшунослик ин-ти жамоаси томонидан тайёрланган 9 жилдликдир.
Шоир жасади отасидан қолган боғнинг бир чеккасига кўмилган. 1934 й. да Фирдавсий таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан шоир қабри устига мақбара қурилган ва у шоир мухлисларининг муқаддас зиёратгоқига айланган.
Шарқ мамлакатларида шоҳномахонлик бир анъана тусини олган. Фирдавсий қаҳрамонлари ўзбек халқи орасида ҳам қадимдан машҳур. «Китоби Жамшид», «Китоби подшоҳ Афросиёб», «Шоҳ Таҳмурасп» номли халқ китоблари, «Рустам ва Суҳроб», «Доро ва Искандарбек» каби халқ эртакларида «Шоҳнома» таъсири яққол кўзга ташланади.
«Шоҳнома» дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Жумладан, 13а. бошида араб, 15—16-а. ларда турк ва гуржи, 19-а. да эса француз, инглиз, немис, итальян ва рус тилларига ўгирилди. «Шоҳнома» ўзбекчага Шоҳ Ҳижрон, Хомуший (18-а.), Нурмуҳаммад Бухорий, Очилдимурод Мирий (19-а.), Ш. Шомуҳамедов, Ҳамид Ғулом, Назармат, Ж. Жабборов (20-а.)лар томонидан таржима қилинган бўлсада, бу таржималарнинг бирортаси тўлиқ эмас. «Шоҳнома» сюжетлари асосида «Заҳҳоки Морон», «Сиёвуш», «Рустам ва Суҳроб», «Фаридун» сингари саҳна асарлари яратилган.
Ac: Шоҳнома [3 ж. ли], Т., 197577; Шоҳнома Т., 1984; Фаридун [эпос], Т., 1987; Рустам ва Суҳроб, Т., 1994.
Ад.: Айний С, Фирдавсий ва унинг «Шоҳнома»си ҳақида. — Асарлар, 8ж., Т., 1967; Шомуҳамедов Ш., Шоҳкитоб ва унинг муаллифи, Т., 1992; Абдураҳмон Жомий, Баҳористон, Т., 1997; Ҳомидий Ҳ., КўҳнаШарқдарғалари, Т., 1999; Улуғзода С, Фирдавсий [роман], Т., 1994.
Эргаш Очилов.