ФИРМА (итал. fi rma — имзо) — корхона, компания, хўжалик ва тижорат ташкилотларининг умумий номи. Ходимлар сони, мулк шакллари, ҳуқуқий ҳолати ва б. га кўра хилма-хил Фирмалар бор. Ф. ларда банд бўлган ходимлар сони 2—3 кишидан 20—30 минг кишигача бўлиши мумкин. Фирмалар барча мулк турлари негизида давлат, кооператив, ширкат, жамоа ташкилотлари ва махаллий давлат идоралари, миллий ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан ташкил этилади. Улар қуйидаги турларга ажратилади: аффилирланган (қўшилган) Фирма — филиал, шўъба корхона шаклида йирикроқ турдош бош корхона таркибида фаолият юритади; брокер Ф. — тижорат мақсадларини кўзлайдиган ва мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан воситачи сифатида фаолият юритади; венчур Фирма — кичик ёки ўрта инвестицион Фирма ҳисобланиб, и. т. лар ва муҳандислик ишланмаларини амалга оширади; инвестицион Фирма — инвестициялаш ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни ўтказади; инжиниринг Ф. муҳандисликмаслаҳат кўрсатишга ихтисослашади; инновацион Фирма — Ф. нинг и. т. ишлари натижалари базасида янги технологияларни яратиш учун барпо этилади; консалтинг Ф. — унинг фаолият соҳасини маслаҳат хизматлари кўрсатиш ташкил этади; и. ч. Ф. си — аниқ бир маҳсулотни тайёрлаш билан шугулланади; савдо Ф. си — савдовоситачилик фаолияти билан шуғулланади; риэлтор Фирма — кўчмас мулк соҳасидаги амалларда қатнашади.
Ҳоз. иқтисодий ҳаётда Фирма ларнинг асосий қисми нисбатан кичик ва майда. Йирик Фирмалар нисбатан мустаҳкам и. ч., технологик ва хом ашё базасига эга бўлиб, халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этади, ўртача Фирмалар кооперацияланган ҳамда ихтисослашган қисмлар ва деталлар и. ч. соҳасида, шунингдек, умумий технологик ва техник инфратузилма соҳасида фаолият кўрсатади. Майда Фирмалар, асосан, товарлар и. ч. ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шугулланади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча тармоқларида 236,4 мингга турли Фирмалар фаолият кўрсатди (2003).
Аҳмаджон Ўлмасов.