ФИРҚА

ФИРҚА (араб. — гуруҳ, тўда) — исломий эътиқодга доир бир ёки бир неча масала юзасидан махсус фикрга эга бўлган кишилар гуруҳи; мактаб, жамоа. Муҳаммад (сав) томонидан мусулмонлар жамоаси 73 (ёки 72) Фирқага бўлиниб кетади, деб башорат килинган. Мусулмон тарихчилари динийсиёсий гурухлар, илоҳиёт мактаблари, жамоа ва б. ўртасида қатъий чегара қўймай, Фирқани мусулмонлар жамоаси бўлинадиган бирликлардан бирини англатувчи тушунча маъносида қўллаганлар. Эски ўзбек тилида «партия» сўзи ўрнида ҳам ишлатилган.