ФИСТУЛА

ФИСТУЛА (лот. fi stula — найча) — бирор аъзо (мас, ичак, ўт пуфаги, меъда бўшлиғи) ёки ҳазм бези йўлини ташқи муҳитга туташтириш учун операция йўли билан очилган сунъий тешик ёки канал (най). Бўшликдаги суюқлик (сийдик, ўт, йиринг ва б.) шу най орқали ташқарига чиқиб туради. Фистула аъзолар бўшлиғига киритилади ёки томирлар деворига тикилади.

Туғма (эмбрионал ривожланиш нуқсони туфайли) ва орттирилган (патологик жараён натижасида) Фистула фарқ қилинади. Тиббий кўрсатмага мувофиқ, шунингдек, экспериментал физиологияда Фистула кенг қўлланади. Фистула ёрдамида тоза меъда шираси олинади, ички аъзолар ҳаракати, ҳолати, сийдик ажралиш динамикаси ва б. текширилади.

Prev Article

ФИРОҚИЯ