ФИТОФАГЛАР

ФИТОФАГЛАР (фито… ва phagos — еб қўювчи) — фақат ўсимликлар б-н озикланадиган организмлар. Фитофаглар ўсимликнинг турли қисмлари — унаётган уруғлар, илдиз, барг, поя, шохлар, гул органлари ва б. билан озикланади. Фитофагларнинг озуқага нисбатан ихтисослашуви турлича. Ҳақиқий Фитофагларга кўпгина ҳашаротлар мансуб бўлиб, улар орасида поли ва олигофаглар билан бир қаторда монофаглар ҳам бор. Фитофагия — айниқса, юксак ҳашаротлар: мўйловдор қўнғизлар, баргхўрлар, узунтумшуқ қўнғизлар, пўстлоқхўрлар оиласи, чигирткасимонлар катта оиласи, тўғриқанотлилар туркуми ва б. нинг вакилларига хос. Кўпгина Фитофаглар экинларга катта зарар етказади.

Loading...