ФИТОГЕЛЬМИНТОЛОГИЯ

ФИТОГЕЛЬМИНТОЛОГИЯ (фито… ва гельминтология) , фитонематодология, агрономик гельминтология — гельминтологиянинг фитогельминтлар, яъни ўсимликларда паразитлик қилувчи тўгарак чувалчанглар (нематодалар)нк ўрганувчи бўлими. Фитогельминтология фитогельминтларга қарши кураш чоралари ва улар пайдо қиладиган касалликларни ҳам ўрганади. Фитогельминтология 20-а. нинг 20-й. дан ривожлана бошлади. Ўзбекистонда Фитогельминтологиянинг ривожланиши Е. С. Кирьянова, А. Т. Тўлаганов ва б. нинг ишлари билан боғлиқ. Фитогельминтология соҳасидаги тадқиқотлар Ўзбекистон миллий университети, Термиз университети, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ин-ти ва бир қанча олий ўқув юртлари қошидаги кафедраларда олиб борилади (яна қ. Гельминтология).