ФИТОГОРМОНЛАР (фито… ва гормонлар) , ўстирувч и моддалар — ўсимликларда қосил бўлиб, уларнинг ўсиши ва мева ҳосил қилиш жараёнларини бошқаришда иштирок этадиган юқори физиологик фаол моддалар. Ўсимликлар ҳайвонлар каби гормон ишлаб чикарадиган махсус секретор органларига эга эмас. Фитогормонларга, одатда, ауксинлар, гиббереллинлар, цитокинин (кинин)лар, феноксиацетат кислота ҳосилалари ва б. киради. Фитогормонлар 3 та умумий хоссага эга: 1) ўсимлик органларидан бири (ёш барглар, куртаклар, илдиз ва новда учлари) да синтезланади ва б. жойларга ташилиб, бу ерда усиш ва онтогенез жараёнларини кучайтиради;
2) усимликларда жуда оз микдорда синтезланади ва уларнинг усимлик ҳаётидаги иштироки деярли сезилмайди;
3) бошқа метаболитлар (жумладан, витаминлар)дан фаркли равищда ўсимликларда органлар шаклланиши жараёнини тезлаштиради. Мас, гиббереллинлар поя ва меванинг ўсишини, ауксинлар илдиз ўсишини, кининлар ҳужайранинг бўлиниш жараёнини кучайтиради. Ўсиш жараёнларини сустлаштирадиган табиий ўсиш ингибиторлари (мас, абсциз кислота, этилен) алоҳида гурухларни ташкил этади (яна қ. Ўсишни бошқарувчи моддалар).
Абдукарим Зикирёев.