ФИТОМАССА

ФИТОМАССА (фито… ва масса) — маълум майдон (юза бирлиги) ёки айни пайтда яшаш жойига тўғри келадиган ўсимликлар ^экосистема) биомассаси йиғиндиси. Ўсимликларнинг ер усти ва ер ости органлари: барглар, новдалар, гуллар, мевалар, поялар, шохлар, илдизлар, туганаклар, пиёзлар ва б. дан иборат. Биомасса каби г/м2, кг/ га, г/м3 ва б. ўлчовларда ифодаланади. Фитомасса кўрсаткичидан экосистемаларнинг биологик ҳосилдорлигига баҳо беришда фойдаланилади (мас, 1 га пахтазорда бутун вегетация даврида 8 т дан 16 т гача қуруқ Фитомасса йиғилади). Ер юзасидаги ўсимликлар ҳамжамиятларида, шу жумладан, агробиоценозларяа, Фитомасса, одатда, зоомассага қараганда кўп. Фитомассанинг маданий ўсимликлар (шу жумладан, экинлар) яратадиган ва инсон томонидан фойдаланиладиган қисми (мевалар, уруғлар) ҳосил деб аталади.