ФИТОТРОН

ФИТОТРОН (фито… ва throns — макон, турар жой) — ўсимликларни сунъий бошқариладиган шароитларда ўстиришга мўлжалланган бино. Оддий Фитотрон вегетация шкафидан, мураккаброғи вегетация камерасидан, мукаммали кўп камерали (хонали) сунъий иклим стясидан иборат. Фитотронда ҳаёт омилларини ўзгартириш орқали ўсимликларда кечадиган жараёнлар ёруғлик, тупроқ ва ҳаво намлиги, муҳит ҳарорати ва б. омилларга боғлиқ ҳолда йил бўйи ўрганилади. Фитотронда турли иклимий шароитларни қосил қилиш, йилига бир неча марта ҳосил олиш билан селекция ва б. илмий тадқиқот жараёнларини тезлаштиришга эришиш мумкин.

Дастлаб Фитотрон 1949 й. да АҚШ (Калифорния) да барпо этилган. Узбекистонда биринчи Фитотрон 1987 й. да Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. интида ишга туширилди. Бу Ф. мажмуининг умумий майдони 22 га, унинг таркибида майдони 1500 м2 бўлган селекцион иссиқхона; ҳар бирининг майдони 36 м2 бўлган 14 бокс селекция иссиқхоналари, репродукцион иссиқхона (майдони 2 га); лабораторияи. ч. корпуси ва иклим камерали зал ва б. ёрдамчи иншоотлар тармоғи бор.

Фитотронни ёритишда катта қувватли иситиш лампалари ишлатилади. Фитотроннинг ўсимликлар ўсадиган зонасида ҳаво ҳарорати 18°—32° атрофида, ҳаво намлиги 60—75% ни ташкил этади.

Next Article

ФИТР