ФИТР

ФИТР (араб. — рўза якуни садақаси) , фитр садақа, фитр рўза — исломда рамазон ойи тугаши муносабати билан бериладиган садақа (Ф.2,5 кг хурмо, арпа, ун, гуруч ёки уларнинг қиймати миқдорида белгиланган). Муҳтожликда яшовчи оила аъзолари ҳам ҳайит куни тўқ яшасин деган ниятда жорий қилинган ва вожиб амаллар сафига киритилган. У ўзига тўқ мусулмонларнинг муҳтож ва ҳожатмандларга қиладиган хайрэхсонларидир. Фитр асосида фуқаролар, мискинлар, бевабечоралар ва ҳожатмандларнинг қалбларига ҳайит олдидан бир оз бўлсада шодлик ва ҳуррамлик бахш этиш, уларни моддий жиҳатдан қўллабқувватлаш ва оқибат натижада, одамлар орасида меҳршафқат туйғуларини уйғотиш ётади.