ФИВА — Беотиядаги қад. юнон шаҳри. Ривоятларга кўра, Фивага афсонавий Кадм асос солган, фиваликлар аждодлари — Кадм томонидан аждарҳо тишларини сочиб юборилишидан униб чиққан одамлар бўлган. Фиванинг қад,лиги эгей маданияти ёдгорликлари билан исботини топади. Мил. ав. 6-а. га келиб Фива қад. қабилавий ва диний иттифоқдан вужудга келиб, Беотиянинг деярли барча шаҳарларини бирлаштирган Беотия иттифоқига бошчилик қилган. Фивада ҳукмрон бўлган уруғ зодагонлари Юнонфорс урушлари (мил. ав. 500—449) даврида форсларни қўллабқувватлаган ва мил. ав. 431—404 й. лардаги Пелопоннес уруши даврида Спарта томонидан туриб Афинага карши бўлган. Коринф уруши (мил. ав. 395—387) даврида Фива бош бўлган беотияликлар афиналикларни қўллабқувватлашган. 387 й. Анталкид сулҳига кўра, Беотия иттифоқи тарқатиб юборилган; Ф. ва Беотиянинг бошқа шаҳарларида Спарта ёрдамида ўта реакцион олигархик ҳукуматлар қарор топган. 379 й. олигархларни ағдариб ташлаб, Фива даги ҳокимият тепасига Пелопид ва Эпаминонд бошчилик қилган демократлар келган. Беотия иттифоқи қайта тузилиши билан Юнонистоннинг энг йирик сиёсий кучига айланган. 371 й. (Левктра ёнида) ва 362 й. (Мантинея ёнида) Эпаминонд бошчилигидаги фиваликлар қўшини спарталикларни мағлубиятга учратган. Бирок,, Спарта билан бўлган қонли уруш Ф. ва иттифоқнинг барча шаҳарларини шу қадар ҳолдан тойдирганки, 362 й. дан сўнг улар ўз аҳамиятини йўқотган. 338 й. Ф. Македония томонидан босиб олинган, 335 й. Македонияга карши қўзғолон бостирилгач, шаҳар буткул вайрон қилинган. Мил. ав. 315 й. Ф. кисман тикланган, лекин муҳим сиёсий роль ўйнамаган. Қад. Фива ўрнида ҳоз. Грециянинг Фива шаҳарчаси жойлашган.