ФИХТЕ

ФИХТЕ (Fichte) Иоганн Готлиб (1762.19.5, Рамменау 1814.29.1, Берлин) — немис файласуфи, жамоат арбоби. Йена ва Лейпциг ун-тларида ўқиган. Йена (179499), Берлин (1810 й. дан) унтларининг проф. 1798 й. да Фихте ўзини асоссиз равишда ғоявий ўзбошимчаликда айбланганл и кларига норозилик сифати ун-тни тарк этди. 1810 й. да у Берлинда янги ташкил этилган Олий мактабнинг биринчи ректори этиб сайланди. «Немис миллатига қаратилган нутқлар»и (1808) да немис халқини ахлоқий жиҳатдан уйғотишга ва бирлашишга даъват этган. Кантнинг «нарса ўзида»сини инкор қилган. Фихте ўз фалсафий таълимотини танқидийлик деб атаган. Фихте таълимотича, «танқидий фалсафа»нинг ибтидоси тафаккур қилувчи «Мен»дир. Ундан сезги ва тафаккурнинг бутун мазмунини аниқлаш мумкин. Фихте «Мен»га ҳамма нарсани яратувчи қудратли ижодий куч сифатида қаради. «Мен» учун икки томонлама — амалий ва назарий фаолият хос. Фихте фикрича, соф «Мен» ғайриҳиссий, абадий; эмпирик «Мен» эса ҳиссий, вақтинча. Оддий индивиднинг эмпирик «Мен»ига соф «Мен»ни қарамақарши қўяди. Унинг фикрича, соф «Мен» алоҳида кишининг онги эмас, балки ҳамма кишилар онгининг асосини, моҳиятини ташкил этувчи соф реалликдир; унинг моҳияти фаолиятида, ўзўзини барқарор этишда. Фихте таълимотича, инсоният парокандалик ва бузуклик даврларидан ўтиб, дастлабки бегунохлик ҳолатидан ақл ҳукмронлигига кўчади. Фихтенинг хизмати шундаки, у инсоннинг ақлли «Мен» ини, унинг фаол бунёдкорлик қобилиятини юқори кўтарди. Асосий асарлари: «Умумий фан таълимининг асослари» (1794), «Ахлоқийлик ҳақидаги таълимот тизими» (1794), «Тилга қобилият ва тилнинг келиб чиқиши тўғрисида» (1795) ва б.

Next Article

ФИҚҲ