ФИЗИОКРАТЛАР (франц. physiocrates; лот. physis — табиат ва kratos — ҳокимият) — 18-а. нинг 2ярмида Францияда пайдо бўлган иқтисодий тафаккур мактаби. Меркантш1измга қарши қарашлар сифатида юзага келган. Асосчиси Физиократлар Кенэ. Унинг ўқувчилари В. Р. Мирабо (1715 — 89), П. С. Дюпон де Немур (17391817), А. Р. Тюрго (172781) ва бошқалар Физиократларнинг асосий вакиллари ҳисобланади. Физиократлар бойликнинг манбаи савдо эмас, балки табиат билан боғлиқ бўлган меҳнат, и. ч. (асосан, қ. х. соқасида) ва миллатнинг ҳақиқий фаровонлиги ер билан боғлиқ деган қарашларни тарғиб этганлар. Физиократлар Петти каби сиёсий иқтисодда табиий фанлар услубига амал қилганлар. Физиократлар жамиятга «табиий» жараён сифатида қарашган ва унинг ривожи «табиий тартиб» қонунлари асосида рўй беради, деб изоҳлашган. Физиократлар қарашларида иқтисодий категорияларнинг объективлиги тан олинади, пайдо бўлаётган ва тобора мустаҳкамланаётган дахлсиз хусусий мулк, иқтисодиётнинт эркин рақобат асосида ривожланиши, бозор нархларининг эркин ўзгариши, иқтисодиётга давлат аралашувини инкор этадиган жараёнлар, бойликнинг адолатли тақсимланиши қўллабқувватланади. Физиократларнинг иқтисодий тизимида «соф маҳсулот» тўғрисидаги таълимот марказий ўринни эгаллайди ва у и. ч. чиқимлари қоплангандан кейин қоладиган маҳсулот ёки даромаддир. «Соф маҳсулот» (ер рентаси) фақат қ. х. Да яратилади, уни яратувчи меҳнат унумли, яъни қўшимча қийматни яратади. Ўша даврдаги жамиятни Физиократлар 3 синфга бўладилар: «соф маҳсулот» яратувчи, ишлаб чиқарувчи («унумли») синф — фермерлар; мулкдорлар (албатта ер мулкдорлари) ва соф маҳсулот яратмайдиган «унумсиз» синф — ҳунармандлар, ишчилар ва б. шаҳар ахолиси (деҳқончиликдан бошқа соҳа вакиллари, саноатчилар деб ҳам аталади). Физиократларнинг муҳим хизматларидан бири шуки, улар биринчилардан бўлиб капитал таҳлилини бошлаб бердилар, капитални «аванс» (бўнак) деб номлаб, уни «йиллик аванс» (айланма капитал) ва «дастлабки аванс» (асосий капитал) каби таркибий қисмларга ажратдилар. Физиократларда пул капитали тушунчаси бўлмаган, пул бирорта аванс турига киритилмаган. Физиократлар таъкидлашича, пул ўз ҳолича «унумсиз» бўлиб, пулнинг фақат бир функцияси — муомала воситасигина тан олинади. Физиократлар, хусусан, Ф. Кенэ «Иқтисодий жадвал» («Иқтисодий манзара») асарида фанда биринчи бўлиб такрор и. ч. нинг иқтисодий назариясини яратишга ҳаракат қилди ва уни жадвал ва чизмалар шаклида ифодалади. Физиократлар иқтисодий сиёсат соҳасида савдо эркинлигини (биринчи навбатда қ. х. махсулотлари савдосида), давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашмаслигини, ўша даврда мавжуд бўлган кўпдан кўп соликлар ўрнига ягона ер солиғи жорий этилишини ёклаганлар. Физиократлар ғоялари иқтисодий тафаккур тарихида бўлажак иқтисодий моделларнинг муҳим куртаги бўлиб қолди (яна қ. Классик сиёсий щтисод мактаблари).
Ад.: Кенэ Физиократлар, Избр. экономические произведения (пер. с франц.), М., 1960; Раззоқо в А. ва б., Иқтисодий таълимотлар тарихи, Т., 2002.
Абдумалик Раззоқов.