ФИЗО ТАЖРИБАСИ

ФИЗО ТАЖРИБАСИ — муҳит ҳаракатининг унда тарқалаётган ёруглик тезлигига таъсирини аниклаш тажрибаси. А. И. Л. Физо ўтказган (1851). Физо тажрибасида ёруғлик нури S манбадан чиқиб, ярим шаффоф пластинка П да икки нурга ажралади (кайтади ва синади, расмга қ.): нур 1 (расмда яхлит чизиқ билан кўрсатилган) кўзгу В ва тўла ички қайтарувчи призма С ёрдамида йўналтирилиб, /), ва D2 идишларда оқаётган сув оркали сув оқаётган йўналиш бўйича тарқалади, нур 2 (пунктир чизиқ билан кўрсатилган)эсатескари йўналишда таркдлади. Иккала нур нуқта А да йигилиб интерференция манзарасини ҳосил қилади. Тажрибалар аввал ҳаракатсиз сувда, сўнгра ҳаракатдаги сувда ўтказилган. Интерференция йўлларининг силжишини ўлчаб, Физо муҳит ҳаракатининг ёруғлик тезлигига таъсирини ҳисоблаган.

Loading...