ФЛАЖОЛЕТ (франц. fl ageolet — кичик флейта) — 1) пуфлама мусиқа чолғу асбоби, бўйламасига чалинадиган юқори регистрли флейта. Цилиндр ёки конуссимон каналининг уз. 30 — 45 см. Юқори қисмида хуштакча, ён томонида бармоқ (ёки клапан)лар билан ёпиладиган 6 та чалғич тешиги мавжуд. Диапазони 2 октава атрофида;
2) орган, фисгармония регистри;
3) торли созларнинг ўзига хос (чийиллайдиган) тембрга эга, торига бармоқ билан сал тегиш орқали ҳосил қилинадиган юқори тон (обертон)лар. Флажолет чолғуси товушини эслатгани учун шундай ном олган.