ФЛАНЕЦ

ФЛАНЕЦ (нем. Flansch) — трубалар, валлар, арматура, идишлар (резервуарлар) ва б. нинг уларни деталлар, машиналар, аппаратларга бирлаштирувчи кисми. Болтлар ва шпилкалар ўтказиш учун мўлжалланган тешиклари бор ясси диск ёки ҳалқадан иборат. Одатда, труба, вал ва б. деталлар билан яхлит қилиб тайёрланади. Труба ва идишлардаги зичловчи Фланец ички бўшлиқларнинг зичлиги (герметиклиги)ни, вал ва б. айланувчи деталлардаги Фланец куч узатишдаги мустаҳкамликни таъминлайди.