ФЛЕБИТ

ФЛЕБИТ (юн. phlebos — вена, itis — яллиғланиш) — веналарнинг яллиғланиши. Кўлоёқ веналари флебити, одатда, юқумли касалликлар, йирингли яралар, абсцесс, флегмонанинг асорати сифатида, шунингдек, туғруқцан кейин юзага келиши мумкин. Аксари стрептококклар қўзғатади. Қўлоёқнинг юза ва чуқур веналари, чаноқ веналари флебити кўпроқ учрайди. Венада тромб ҳосил бўлишидан тромбофлебит келиб чиқади. Ўткир ва сурункали Флебит фарқ қилинади. Ўткир юза Флебитда вена қаттиқлашиб, оғрийди ва шу жой териси қизаради, бемор лоҳасланади, иситмалайди. Сурункали Флебит йиллаб чўзилиши ва ботбот қўзиб туриши мумкин. Чуқур веналар Ф. ида касаллик аломатлари яққол кўзга ташланмайди, уци врач текшириб аниклаши мумкин. Флебитда яллигланган соҳани ҳаракатлантирмаслик лозим. Давони врач тайинлайди. Флебитнинг олдини олишда тери, хусусан, оёқ панжаси терисини тўғри парвариш килиш, чақаланиш ва йирингли касалликларни ўз вактида даволатиш лозим.