ФЛЕКСИЯ

ФЛЕКСИЯ (лот. fl exio — эгилиш, букилиш; букик) — сўз ўзгаришларида намоён бўладиган грамматик категориялар мажмуи кўрсаткичи; шундай кўрсаткичлардан фойдаланадиган сўз ўзгариши тизимининг ўзи. Флексияда қўшимчалар қўшилиши ёки ўзакдаги баъзи товушларнинг ўрин алмашиниши натижасида сўзлар дастлабки шаклини йўқотади ёки ўзгартиради. Ички ваташқи Флексия фаркланади. Ички Флексия сўз узгартиришнинг шундай усулики, унда суз шакллари асос таркибидаги товушларнинг ўзгариши орқали ҳосил қилинади. мас, араб тилидаги «kataba» (у езди) суз шакли ktb узагига ҳамда грамматик маъно ифодаловчи ааа унлиларига (ҳарф сифатида эмас, диакритик белги б-н кўрсатиладиган қисқа унлиларга) ажратилади [қиёсланг: «kutiba» — ёзилган (uia) «maktaba» — кутубхона, китоб дўкони (яна ааа)]. Кўринадики, ички Флексия нафақат грамматик шаклларнинг ҳосил бўлишига, ҳатто суз ясалишига хизмат қилади. Ташқи Флексия синтетик аффикслардан фойдаланувчи сўз ўзгариши (мас, рус тилидаги поле, поля, полей ва ш. к. (қ. Синтетик тиллар). Морфологиясида асосан Флексиядан фойдаланувчи тиллар флектив тиллар деб аталади.