ФЛОГОПИТ

ФЛОГОПИТ (юн. phlogopos — олов рангли, қизғиш) — варақсимон силикатлар синфига мансуб минерал, биотит — Ф. изоморф каторидаги магнезиал кам темирли слюда (Mg/Fe>2). Кимёвий таркиби (KMg, Fe)3[AlSi3Ol0] (ОН, F)2; аралашма ҳолида Na2O (8% гача), TiO2 (9% гача), MnO (18% гача — манганофиллит), шунингдек, Rb, Cs, Ва ва б. бўлади. Моноклин сингонияда кристалланади. Агрегатлари варақсимон, пластинкасимон, тангасимон. Темирсиз Флогопит рангеиз, темирлиси кўк, қизгишқўнғир. Қаттиклиги 2 — 2,5; зичлиги 2,8—3,0 г/ см3. Метаморфик жинсларнинг кенг тарқалган минерали, нураш жараенида вермикулитга айланади. Пневматолитлар ва контакт метасоматик тоғ жинсларида, кристалли сланецларда, оҳактош ва доломитларда учрайди. Саноат аҳамиятидаги конлари магнезиал жинслар билан алюминийкремнеземли жинслар контактида метасоматоз жараенида ҳосил бўлади. Флогопит — электроизоляцион материал, у сунъий йўл билан ҳам олинади. Флогопитдан электротехникада электроизоляцион қистирмалар тайёрлаш, саноат печларининг кўриш ойналарини ясаш, электрон асбоблар деталларини тайёрлашда ва резина саноатида тўлдиргич сифатида фойдаланилади. Конлари Сибирь, Канада шарқи, Мадагаскар о., Кола я. о., Бразилия ва АҚШда мавжуд. Ўзбекистонда Қурама, Чатқол, Кулжуктоғ тоғларида учрайди.