ФЛОРА

ФЛОРА (янги лот. fl ora, лот. Flora — гуллар ва баҳор худоси; лот. fl os — уруг, fl oris — гул) — ўсимликларнинг муайян ҳудудда тарихан таркиб топган таксонлари мажмуи. Флора муайян географик жойга тааллуқли бўлиб, унинг ҳоз. табиий шароити, ўтмиши билан боғлиқ ва у ер юзидаги бошқа Флора билан озмикўпми муносабатда бўлади. Бу жиҳатдан Флора муайян ҳудуддаги ўсимликлар жамоасидан (ўсимликлар қопламидан) фарқ қилади. «Флора» тушунчаси маълум ҳудуддаги барча ўсимликлар таксонларини ўз ичига олади. Тубан ва б. юксак ўсимлик турлари мажмуи, одатда, маълум систематик бирликлар билан белгиланади (мас, «спорали ўсимликлар Ф. си», «сувўтлар Ф. си» ва б.). Флораси ўрганилаётган материал қажми маълум даражада ихтиёрий бўлиб, танланган жойга боғлиқ (мас, Ўзбекистон Ф. си, Кавказ Ф. си, Зарафшон Ф. си ва ҳ. к.). Ҳар бир Флорани билиш унинг тур, туркум оила ва б. ни аниклашга, яъни Флора инвентаризациясига асосланган. Инвентаризациянинг барча турлари маълум белгиларига кўра Ф. элементларига ажратилади. Жумладан, географик элементлар ўзининг географик тарқалишига кўра ўхшаш, генетик элементлар эса геофафик келиб чикиши ва жойлашиш тарихига кўра яқин турларни бирлаштиради. Флора ёшини таҳлил килиш унинг прогрессив (келиб чиқиш, жойлашиш вақтига биноан ёши), консерватив ва реликт элементларни аниклашга имкон беради. Ҳар қайси Флоранинг муҳим белгиси унинг систематик структураси, яъни Флора таркибида турли систематик гурухдарнинг бирлашишидан иборат.

Бирор ҳудуддаги ўсимликлар систематик таркибини ёритувчи йирик асарлар ҳам, одатда, «Флора» деб номланади. Кўпинча Флорага мазкур худудда кенг тарқалган маданий ўсимликлар ҳам киритилади, лекин ботаника боғлари, оранжереяларда ўстириладиган ўсимликлар киритилмайди. Ўсимликлар тушунчаси ўрнига Флора тушунчасининг ишлатилиши нотўғри.

Loading...