ФЛОРЕНЦИЯ

ФЛОРЕНЦИЯ — Италиянинг марказий қисмидаги шахар. Арно дарёси бўйида. Тоскана вилояти ва Флоренция провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 352,2 минг киши (2001). Мамлакатнинг мухим саноат ва маданий маркази. Металлургия, машинасозлик (хусусан, оғир машинасозлик, электротехника, радиоэлектроника, фотоаппаратлар, астрономия приборлари и. ч.) саноатлари ривожланган. Киме, нефтни қайта ишлаш, тўқимачилик, кўнпойабзал, ёғочсозлик, ойнашиша, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчиликда бадиий буюмлар тайёрланади. Унт (1321), консерватория, бадиий академия, Тоскана Фанлар ва адабиёт академияси, Европада энг қад. ботаника боғи (1545), астрофизика расадхонаси, машҳур картиналар галереялари (Уффици, Питти ва б.), этрусскирим, фан тарихи, палеонтология музейлари, театрлар бор. Ф. — дунёга машҳур шаҳармузей.

Улуғвор бинолари, асосан, Уйғониш даврида бунёд этилган. Ўша даврда қурилган саройпалаццолар, Строцци палаццоси, Питти саройпалаццоси, СантаМария дель Фьоре черкови, серҳашам баптистерий, Уффици галереяси, кўприклари Флоренциянинг энг муҳим меъморий ёдгорликлари ҳисобланади. Замонавий бинолар, асосан, шаҳар атрофида қурилмоқда.

Флоренция қад. этрусски қишлоғи ўрнида римликлар томонидан мил. ав. 1-а. да барпо этилган. 10 —11-а. ларда Тоскана маркграфлиги таркибига кирган. 11-а. да муҳим савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. 13-а. нинг 2ярмидан Ф. Ғарбий Европа банк ишлари марказига айланди, 14-а. да шаҳарда жун саноати равнақ топди. 1865 —71 й. ларда бирлашган Италия пойтахти. Шаҳар 1966 й. сув тошқинидан катта талафот кўрган.

Флоренцияда «Флоренция майи» халқаро мусика фестивали, бадиий кургазмалар ўтказилади. Туризм ривожланган.

Loading...