ФЛОРИДА БЎҒОЗИ

ФЛОРИДА БЎҒОЗИФлорида я. о. билан Куба ва Багама о. лари оралигидаги бўғоз. Мексика қўлтиғини Атлантика океани билан туташтиради. Уз. 651 км, энг камбар жойининг эни 80 км, фарватёрида чуқ. 150 дан 2085 м гача. Флорида бўғозидан Гольфстрим оқими бошланади. Йирик портлари: Гавана (Куба) ва Майами (АКШ).