ФЛУКТУАЦИЯЛАР

ФЛУКТУАЦИЯЛАР (лот. fl uctuatio тебраниш) — физик катталикларнинг ўз ўртача қийматларидан тасодифий оғиши. Тасодифий омилларга боғлиқ бўлган ҳар қандай катталикларда Флуктуациялар содир бўлади. Статистик физикада Флуктуациялар тизим зарраларининг иссиклик ҳаракати туфайли вужудга келади. Броун ҳаракати майда зарраларга муҳит молекулалари кўрсатаётган босимнинг Ф. и натижасида содир бўлади. Флуктуациялар физик ўлчашлар аниклигини чегаралаб қўяди, радиоприёмникларда шовқин ҳосил қилади. Шунинг учун статистик физика, радиотехника ва ҳ. к. ларда Ф. ҳисобга олинади. Флуктуациялар ҳар қандай тасодифий жараёнларга тегишли.