ФЛЮОРИТ

ФЛЮОРИТ (лот. fl uor — оқим) , плавик шпати — фторидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби СаҒ2; , баъзан Са, оз микдорда Y ( и т трофлюорит), ноёб ер элементлари (TR), Sr, Mn, Na, U б-н алмашади. Флюорит куб сингонияда кристалланиб, Флюорит ли структура ҳосил қилади. Кристаллари куб ва октаэдр шаклида, агрегатлари яхлит, йирик кристалли, донадор, тупроқсимон (ратовкит). Рангсиз, пушти, яшил, сариқ, ҳаво ранг, гунафша ранг хиллари бор. Ф. қиздирилганда ранги йўқолади ва рентген нурлари таъсирида яна бўялиб қолади. Шишадек ялтирайди, мўрт. Қаттиклиги 4; зичлиги 3,1 — 3,2 г/см3, иттирофлюоритники 3,3 г/ см3 гача; эриш траси 1360°. Ф. ҳар хил шароитда кенг тарқалган магматик акцессор минерал бўлиб, пегматит, грейзен, скарн, иккиламчи кварцитлар ва чўкинди жинсларда ҳосил бўлади. Унинг асосий қисми гидротермал жараёнда бўшликлар ва томирларни тўлдирган ҳолда металл рудаси ҳисобланган минералларга йўлдош сифатида учрайди. Генетик минералогиянинг муҳим типоморф минерали. Флюорит металлургияда флюс сифатида ишлатилади; кимё саноатида ундан плавик кислота, криолит олинади; керамикада эмаль, глазурь (сир) тайёрланади. Флюорит синтетик кристалларни ўстириш учун хом ашё ҳисобланади. Тиниқ, шаффоф, рангсиз ёки ним ранг кристалларидан линза, объектив, телескоплар, вакуум ва рентген спектрографлари учун призмалар тайёрланади. TR ва U билан фаоллаштирилган Флюорит лазер материалидир. Конлари РФ (Приморье ўлкаси, Байкалорти), Қозоғистон, АҚШ, Мексика, Францияда мавжуд. Флюорит конлари Ўзбекистонда ЧатқрлҚурама регионида жойлашган: АгатаЧибаргата, Навгискон, Обираҳмат, Кенгутан, Қизилбаур ва Навгарзонда қазиб олинган; Суппатош ва Шабрез ўзлаштиришга тайёрланган.