ФОКУС

ФОКУС (лот. focus — ўчоқ, олов) , оптикада — нурларнинг параллел дастаси оптик тизимдан ўтганидан сўнг даста нурлари кесишадиган (ёки, агар тизим параллел дастани ёйилувчи дастага айлантирса, нурларнинг давоми кесишадиган) нуқта. Агар нурлар тизимнинг оптик ўқига параллел бўлса, Фокус шу ўкда жойлашади; бу ҳолда у бош Ф. деб аталади. Ҳар қайси оптик тизим иккита бош Фокусга эга: предмет жойлашган фазодаги олд бош Фокус ва тасвир ҳосил бўлган фазодаги орқа Фокус (яна қ. Линза). Идеал оптик тизимда ҳамма Фокуслар тизимнинг оптик ўқига перпендикуляр бўлган вафокал текислик деб аталадиган текисликда ётади. Реал тизимда эса Фокус бошқа бир фокал сиртда жойлашиши мумкин.