ФОЛЬКЛОР

ФОЛЬКЛОР (инг. folk — халқ, lore — билим, донолик) — халқ ижодини ифодаловчи термин. Фанга 1846 й. да инглиз археологи У. Ж. Томс олиб кирган. 1880—90 йилларда «Фольклор» термини кўплаб мамлакатларда, жумладан, Россияда ҳам қўллана бошлаган. Ўзбекистонда дастлаб, «оғзаки адабиёт», «оғиз адабиёти» атамалари қўлланган. «Фольклор» термини 30-й. ларнинг ўрталаридан ишлатила бошлаган. 1939 й. да Ҳоди Зарифнинг «Ўзбек фольклори» хрестоматияси нашр этилгач, бу термин ўзбек фольклоршунослигида мустаҳкам ўрин олди (қ. Халқ ижоди, Фольклоршунослик).

Loading...