ФОНЕМА (юн. phonema — товуш) — тил товуш қурилишининг маъноли бирликлар — морфемалартҳ таниб олиш ва фарклаш учун хизмат қиладиган бирлиги; ўз навбатида, морфемаларнинг энг кичик таркибий кисми сифатида сўзларни ҳам ўзаро ажратади ва фарклайди. У фақат сўз ва морфемалар таркибидагина муайян маънога, маъно фарқлаш хусусиятига эга бўлади. Mac, ўзбек тилида к Ф. си яқин тил орқа, портловчи жарангсиз ундош товуш бўлиб, чуқур тил орқа, сирғалувчи, жарангли ғ, лаблаб, портловчи жарангли б Ф. ларидан фаркланади. Фонема қандайдир энг содда элемент эмас, чунки бир пайтнинг ўзида мавжуд бўладиган белгилардан иборатдир.
Фонеманинг белгилари фаркловчи (дифференциал) ва фарқламайдиган (интеграл) турларга бўлинади. Фаркловчи белгиларига кўра, Фонемалар оппозициялар (зидланишлар) ҳосил қилади. Фонемалар фарқланадиган позиция, яъни уни ўз артикуляцияси билан аниқ талқин этиш учун қулай шароит кучли позиция, Фонема фарқланмайдиган, бошқа бир Фонема билан мос тушиб қоладиган позиция, шароит кучеиз позиция деб аталади. Кучли позицияда Фонема морфема ва сўзларни фарклаш вазифасига (семасиологик вазифага) эга бўлади, кучеиз позицияда эса Фонема бундай вазифага эга бўлмайди. Ўзбек тилида унлилар олдидан келган ундошлар кўпинча кучли позицияда (мае., бола, мола, қозон, дор, гул), сўз охиридаги жарангли ва жарангсиз Фонемалар кучеиз позицияда (тоб, суд, мақсад, буғ, барг) бўлади. Кучеиз позицияда Фонеманинг вариантлари юзага чикади, кучли позицияда эса унинг асосий кўриниши ўзининг барча фаркловчи белгилари билан намоён бўлади. Тафовути, фарқи биргина Фонемага таянган морфема ва сўзлар жуфтида Фонема айниқса аниқ билинади (қўл—сўл, чол — чал—чўл). Фонеманинг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳам морфема ва сўзларни фарқлаши мумкин (дармон— армон, уни—унни).
Фонеманинг фарқловчи белгилари жуда хилма-хил, лекин ҳар бир тилда уларнинг тўплами чекланган бўлади. Mac, рус тилида ундошларнинг қаттиклик — юмшоклик белгиси фаркловчи белги ҳисобланса, ўзбек ва француз тилларида бу белги деярли аҳамиятсиз, яъни фаркловчи белги эмас. Муайян бир Фонемани рўёбга чиқарувчи барча товушлар унинг аллофонлари (юн. allos — бошқа ва …фон) дейилади. Улар Фонеманинг вариантлари ўлароқ унинг асосий кўринишига ўхшамаслиги мумкин.
Ҳоз. термин маъносидаги «Фонема» тушунчаси, шунингдек, фонология назарияси биринчи марта 19-а. нинг 70—80й. ларида русполя к тил шу носи Бодуэн де Куртенэ томонидан ишлаб чиқилган. Фонема фонология ва морфонологияиинг ўрганиш объектидир.
Ад.:Трубецкой Н. С ., Основы фонологии, М., 1960; Ҳозирги ўзбек адабий тили, lqисм, Т., 1980; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М., 1998.
Абдуваҳоб Мадвалиев, Ибодулла Мирзаев.