ФОНЕТИК ЎЗГАРИШЛАР

ФОНЕТИК ЎЗГАРИШЛАР, товуш ўзгаришлари, фонетик жараёнлар — нутқ жараёнида сўзнинг фонетик тузилишида, таркибида содир бўладиган ўзгаришлар. Нутк жараёнида, талаффузда товушлар бошқача айтилиши, тушиб колиши, баъзан эса товуш орттирилиши, бир товушнинг иккинчиси томонидан мослаштирилиши мумкин. Бундай Фонетик ўзгаришлар товушларнинг комбинаторпозицион (лот. combinare — қўшмоқ, бирлаштирмок ва positio — ҳолат, жойлашиш) ўзгаришлари дейилади. Комбинатор ўзгаришлар ёнмаён товушларнинг ўзаро таъсирлашуви натижасида юзага келади ва уларга қуйидагилар киради: аккомодация (лот. accomodatio — мослашиш) — ёнмаён турувчи 2 товуш (унли ва ундош товуш) артикуляциясининг қисман мослашиши, мувофиқ келиши. Мас, тил олди унлилари (а, э, и) тил орқа ундошлари (қ, г, х)нинг талаффуз этилишига мувофиклашиб, орқага силжийди; ассимиляция (к,.), диссимиляция (қ.), метатеза (қ.), д и эре за (юн. diairesis — ажралиш, бўлиниш) — муайян талаффуз шароити туфайли сўз таркибидаги товушнинг тушиб қолиши: пастқам>пасқам каби.

Сўз ўзагидаги ёки унга қўшилган қўшимчалар таркибидаги айрим товушларнинг маълум фонетик қуршов ёки позиция таъсирида талаффуз этилмаслиги натижасида содир бўладиган Фонетик ўзгаришларга қуйидагилар киради: прокоп а (юн. ргокоре) — сўз бошида унли ёки ундош товушнинг тушиб колиши: йироқ>ироқ, йилон> илон каби; синкопа (юн. synkope — қисқартириш) — сўз ўртасидаги товушнинг тушиб колиши: ўғил > ўғлим каби; апокопа (юн. арокоре — тугалланмани қисқартириш) — сўз охиридаги унли ёки ундошнинг ёхуд қўшма сўздаги 2қисмнинг тушиб колиши: баланд > балан, дўст > дўс; килограмм > кило, метрополитен > метро каби.

Товуш ёки таркибиий қисмнинг тушиб крлишига олиб келадиган сабаблар қаторига фонацион энергияни тежаш, ихчамликка эришиш каби омиллар ҳам киради. Бунда қуйидаги Фонетик ўзгаришлар кузатилади: элизия (лот. elisio — сиқиш, сиқиб чиқариш) — унли билан туговчи ва унли билан бошланувчи 2 сўзнинг қўшилиши натижасида унли товушдан бирининг тушиб қолиши. Mac, ёза олади > ёзолади, айта олади > айтолади; сандҳи (санскритча sandhi — алоқа, боғланиш) — аналитик шаклларнинг ихчамлашуви натижасида содир бўладиган Фонетик ўзгаришлар: ишлар эди > ишларди; аферезис (юн. aphaeresis) — олдинги сўзнинг охирги товуши таъсирида кейинги сўз бошидаги товушнинг тушиши: не учун > нечун каби; гаплология, мас, трагикокомедия > трагикомедия; синерезис (юн. syneresis) — сўз ўртасида бир жойда келган икки унлининг бири кучеизланиб, нуткда тушиб қолиши: саодат > со: дат, маориф > мо: риф каби ва б.

Ўзбек тилига чет тиллардан кириб келган ўзлашма сўзларни туркий сўзларнинг анъанавий фонетик таркибига мослаштирилишида ҳам бир қатор Фонетик ўзгаришлар содир бўлади. Булар: протеза (қ.), эпентеза [юн. epenthesis — (товуш) орттириш, қўшиш] — сўз таркибида аслида бўлмаган товуш, ҳарф, бўғиннинг пайдо бўлиши; фикр > фикир, ҳукм — ҳукум; бригадир > биргадир, трактор > тирактир; эпитеза (юн. epithesis) — сўз охирида муайян фонетик ёки морфологик таъсир остида шу сўзда аслида бўлмаган товушнинг ортиши: танк > танка, киоск > киоска каби.

Редукция (қ.) ҳам нутқда муайян фонеманинг кучеиз талаффуз этилиши ёки тушиб қолиши билан боғлиқ Фонетик ўзгаришлардан биридир.

Ад.: Ҳозирги ўзбек адабий тили, 1қисм, Т., 1980; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М., 1998; Жамолхонов Ҳ. А., Ҳозирги ўзбек адабий тили, 1қисм, Т., 2004.

Неьмат Маҳкамов.