ФОНОЛОГИЯ

ФОНОЛОГИЯ (фоно… ва…логия) — тилшуносликнинг тил товуш қурилишининг структуравий (тузилмавий) ва функционал (вазифавий) крнуниятларини, тилнинг энг майда, маъно билдирмайдиган бирликлари — бўғинлар, фонемаларнинг тузилиши ва амалда қўлланишини ўрганувчи бўлими. Фонологиянинг фонетикадан фарқи шундаки, унинг диққат марказида физик ҳодиса сифатидаги товушларнинг ўзини эмас, балки уларнинг нуткда янада мураккаброқ маъноли бирликлар — морфемалар, сўзларнинг таркибий қисми сифатида бажарадиган вазифасини ўрганиш туради. Шу туфайли Фонологияни баъзан функционал фонетика деб ҳам атайдилар. Русчех тилшуноси Н. С. Трубецкойнинг аниқлашича, Фонология билан фонетика ўртасидаги ўзаро муносабат шундан иборатки, ҳар қандай фонологик тавсифнинг ибтидоси маъно фарқловчи товуший зиддиятларни аниклашдир; фонетик тавсиф эса бошланғич нуқта ва моддий асос сифатида қабул қилинади.

Фонологиянинг асосий бирлиги — фонема, асосий тадқиқот объекти — фонемаларнинг зидланишлари (оппозициялари) бўлиб, бу оппозициялар бир бутун ҳолда тилнинг фонологик тизимини ҳосил килади. Муайян ўринда бир фонеманинг иккинчисига қарамақарши қўйилишини намоён этувчи сўзлар (бурборбир каби) квазиомонимлар (сохта омонимлар) дейилади. Одатда, тиддаги фонемалар сони квазиомонимлар ёрдамида аникланади ва бунда бирйўла бир фонемани иккинчисига қарамақарши қўйиш орқали уларнинг фарқланиш элементлари тасниф этилади. Мас, толсол сўзларидаги икки фонема — т ва с портловчисирғалувчи фарқланиш элементларига эга. Уларнинг ҳар иккиси ҳам тил олди, жарангсиз, шовқинли ундошлардир ва бу белгилари фарқланмовчи элементлар дейилади. Демак, фонема тилда ўз вазифасини фонологик жиҳатдан фаркданувчи ва фарқланмовчи элементлар орқали бажаради.

Фонология замонавий маънодаги мустақил тилшунослик фани сифатида 20-а. нинг 20—30-й. ларида шаклланди; унинг яратувчилари Н. С. Трубецкой, русшвейцар олими С. О. Карцевский, русамерика тилшуноси Р. С. Якобсонлар бўлиб, улар 1928 й. Гаагада бўлиб ўтган Тилшуносларнинг 1халқаро конгрессида Фонологиянинг асосий ғояларини баён этганлар. Н. С. Трубецкойнинг «Фонология асослари» (1939) китоби Фонология тараққиётидаги энг муҳим босқич бўлган. Фонология пайдо бўлишининг илк асослари 19-а. охирларида немис олими И. Винтелер ва инглиз олими Г. Суит асарларида, умумназарий жиҳатлари кейинчалик Фонология де Соссюр тадқиқотларида шаклланган. Айниқса, Фонологиянинг ривожланиш асосларини яратишга русполяк тилшуноси И. А. Бодуэн де Куртенэ катта ҳисса қўшди: фонема ғояси ва унинг принциплари илк марта унинг асарларида ишлаб чиқилган. Бодуэн де Куртенэ тадқиқотлари негизида Ленинград ва Москва фонологик мактаблари шаклланди (ўзбек тилшуносларининг фонологик тадқиқотлари ҳам асосан ана шу мактаблар таъсирида яратилган). Ҳоз. кунда мазкур мактабларнинг фонологик назарияларидан ташқари Европа ва АҚШда яна 10 га яқин фонологик назариялар яратилган.

Ўзбек тили Ф. сини ўрганишда Е. Д. Поливанов, В. В. Решетов, А. Нурмонов, А. Абдуазизов ва б. ларнинг илмий ишлари айниқса аҳамиятлидир.

Фонология ҳам фонетика каби умумий Фонология, хусусий Фонология, тарихий (диахроник) Фонология ва тасвирий (синхроник) Фонологияга бўлинади. Умумий Фонология фонеманинг моҳияти, фонемалар ўртасидаги ҳамда фонема ва товуш ўртасидаги муносабатларни, фонеманинг морфема ва сўзга бўлган поғонали муносабатини ўрганади; тилнинг фонологик (фонематик) таркибини аниклашнинг метод ва тамойилларини белгилайди. Хусусий Фонология, умумий Фонологиянинг метод ва тамойилларига асосланган ҳолда, у ёки бу тилнинг фонологик тизимини ўрганади; ўз навбатида, умумий Фонологияга материал беради. Тарихий Фонология маълум бир тил фонологик тизимининг тарихий тараққиётини, тасвирий Фонология эса тарихий тараққиёт жараёнидаги муайян бир даврнинг фонологик тизимини ўрганади.

Ад.: Трубецкой Н. М., Основы фонологии, пер. с нем., М., 1960; Зин дер Л . Р., Общая фонетика, Л., 1960; Поливанов Е. Д., Статьи по общему языкознанию, М., 1968; Реформатский А. А., Из истории отечественной фонологии, М., 1970; Баскаков Н. А., Содиқов А. С, Абдуазизов А. А., Умумий тилшунослик, Т., 1979, Нурмонов А. Н., Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси, Т., 1990; Абдуазизов А. А., Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси, Т., 1992.

Абдуҳамид Нурмонов.

Loading...