ФОНОТЕКА

ФОНОТЕКА (фон… ва юн. theke — нарсалар сакланадиган жой) , фонограмархив — муайян тартибда сакланадиган овоз (мусиқали, адабий, ҳужжатли, махсус ўқув ва б.) ёзувлари (фонограммапар) тўплами, овоз ёзувларини тўпловчи, қайта ишловчи, сакловчи муассаса. Европада 19-а. охири — 20-а. бошида юзага келган (Австрия ФА Ф. си, 1899; Берлин психология ин-ти Фонотекаси, 1900 ва б.). Универсал ҳамда ихтисослаштирилган (мас, киностудиялардаги) Фонотекалар мавжуд. Олий, ўрта махсус (айниқса, мусиқа, театр, педагогика ва б.) ўқув юртларида ўқув Фонотекалар кенг тарқалган. Ўзбекистон Ўзтелерадиокомпаниясининг Радио уйи, Санъатшунослик и. т. инти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва б. да йирик Фонотекалар мавжуд.

Loading...