ФОНУС

ФОНУС, фонарь — 1) қўлда кўтариб юриладиган (ичига чироқ ёки шам қўйиладиган), шамол ва ёгинсочиндан муҳофаза қилинган, бирор жой (кўча, майдон)га ўрнатиладиган чироқ, қандил; 2) меъморликда бино томи қуббасидаги думалоқ ёки кўпқиррали ичкарини табиий ёритиш ва шамоллатиш учун хизмат қиладиган меъморий шакл. Дарбозий услуби Фонус ларнинг дастлабки кўринишидир (Нисо, Панжакентцат турар жой ва меҳмонхоналар реконструкциялари). Фонуслар, асосан, зал, гумбаз, минора чўққисига ишланади. Унинг содда кўринишлари Парфенон, Қад. Мисрнинг гипостиль заллари, Қад. Рим базиликалариаа, Пантеон, Жума маежид, Абулфазл мақбараси, София ибодатхонаси, Тўрабекхоним мақбараси гумбаз гардишидаги дарчалар қаторида учрайди. Бухородаги Абдуллахон мадрасаси Ф. нинг 8 туйнугидан тушаётган ёруғлик икки қаватли ҳужраларни ёритиб туради. Замонавий меъморликда хона (зал)ларни тепадан ойнавандли Фонуслар орқали ёритиш кенг тарқалган (Тошкентдаги Ўзбек миллий академик драма театри, банк бинолари ва б.).

Loading...