ФОРИШ ТУМАНИ

ФОРИШ ТУМАНИЖиззах вилояmuaani туман. 1935 й. 9 фев. да ташкил этилган. 1962 й. да Нурота ва Жиззах туманлари таркибига қўшиб юборилган. 1964 й. да қайта ташкил этилган. Фориш тумани дастлаб Самарканд, 1964 й. Сирдарё, 1974 й. Жиззах вилоятлари таркибига киритилган. Шим. ва шим. шарқдан Қозоғистон, шарқдан Жиззах, Зафаробод, Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл туманлари, жан. дан Ғаллаорол тумани, ғарбдан Самарканд, Навоий вилоятларининг Қўшработ, Нурота туманлари билан чегарадош. Майд. 9,53 минг км2. Ахолией 74,8 минг киши (2004).

Маҳаллий маълумотлар бўйича туман номига ўтган Фориш қишлоғининг номи Амир Темур Самарканд атрофида қурдирмоқчи бўлган «Париж» ш. номидан олинган. Кейинроқ маҳаллий халқ шевасида бу атама Фариж, Фариш, Фориш деб ўзгариб борган деган, тахмин мавжуд.

Туманда 2 шаҳарча (Учқулоч, Янгиқишлоқ), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Арнасой, Гараша, Гулзор, Дарвоза, Омонгелди, Осмонсой, Ухум, Фориш, Эгизбулоқ, ^зилкум, Қораабдал) бор. Маркази — Янгиқишлоқ шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг шим. ғарбий қисмида жойлашган. Рельефи паеттекислик, қир, адир ва Нурота, Пистали тоғларидан иборат. Нурота тизмаси шим. шарқдан (230—250 м) жан. ғарбга (1400—2000 м) кўтарила боради. Энг баланд жойи 2169 м (Заргар тоғидаги Ҳаётбоши чўққиси). Жан. ғарбда Нурота тоғлари ва Қўйтош, Балиқлитов, Писталитоғ, Етимтоғ тизмалари жойлашган. Туманда Арнасой, Тузкон, Балиқли, Пистали кўллари ва Айдар ботиғи бор.

Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ, қуруқ, қиши совуқ. Йиллик ўртача т-ра 14,5°, янв. нинг ўртача траси —1,5°, энг паст т-ра —32°, июлнинг ўртача траси 29,5°, энг юқори т-ра 46°. Йилига ўртача 340 — 360 мм (шим. шарқида 240—260 мм, жан. ғарбида 459—480 мм) ёғин ёғади. Вегетация даври 216—218 кун. Адирлар кумтош, қум, мергель, лёсслардан ташкил топган, айрим жойлар чағир тошлар билан қопланган. Сойлик, жар, езда қуриб қоладиган сой кўп. Баҳорги ёғингарчилик пайтида сойларда сув тўлиб оқади.

Адирларнинг тупроғи гипсли бўз, ўтлоқи бўз, қумоқ, қумлоқлар, шўрхок ва шўрланган тупроқлар тарқалган. Нурота тоғларидан оқиб келадиган Устихонсой, Осмонсой, Боламансой, Ухумсой, Ҳаётсой, Оқтошсой, Каттасой, Чорвоқсой ва б. лардан тоғ этакларидаги лёссли қия текисликларни суғоришда фойдаланилади.

Туманда ер ости сувлари анча юза жойлашган (шим. шарқида 1—2 м, жан. ғарбида 10—25 м). Эрта баҳорда эфемер ва эфемероидлар ўсади. Дағал ўтлар ҳамда итқовун, юлғун, янтоқ, шўра, шувоқ каби ўсимликлар қоракўл қўйлар учун мухим озуқадир. Тоғли қисмида ёввойи жийда, олма, арча, ҳандонписта, ёнғоқ, бодом, наъматак, зира, зирк ва б. усади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қобон, чиябўри, архар, жайран, қуён; қушлардан бургут, тувалоқ, бедана, қирғовул, каклик, ўрдак, каптар; кемирувчилардан каламуш, юмронқозиқ, дала сичқони; типратикан, тошбақа, заҳарли илонлар, калтакесаклар, сув ҳавзаларида турли хил балиқ кўп. Туман ҳудудида Нурота давлат қўриқхонаси ва Биосфера резервати қўриқхоналари ташкил этилган.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 7,9 киши (2004). Шаҳар аҳолиси 12,8 минг кишидан зиёд, қишлоқ аҳолиси 62 минг киши.

Хўжалиги. Туманда, асосан, қ. х. нинг чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик, токчилик тармоқлари ривожланган. Фориш тумани ҳудудидан қўрғошин, pyx, оҳактош, базальт, мармарлашган қора оҳактош очиқ усулда қазиб олинади. Тумандаги «Карбонат», Учқулоч кони, «Девон», «Фортекс» ва б. корхоналар самарали фаолият кўрсатмокда. Туманнинг умумий ер фонди 474,3 минг га.

Туманда чорвачиликка ихтисослашган 4 та, сабзавот ва богдорчиликка ихтисослашган битта, ғаллачиликчорвачиликка ихтисослашган 7 та ширкат хўжалиги мавжуд.

400 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмокда. Экин майдонининг 12,5 минг гектарига ғалла (асосан, лалмикор), 90 гектарига сабзавот, 707 гектарига полиз экинлари экилади. 609 га боглар, 1058 га токзорлар билан банд. Ф. т. шахсий ва жамоа хўжаликларида 22,2 мингдан зиёд қорамол, 31 минг куй ва эчки, 34,5 минг парранда, 3,6 минг йилқи боқилади. Туман ўрмон хўжалиги ҳисобида 80 минг га ер мавжуд. Шундан 2000 га да саксовулзор, 130 га да ёнгокзор барпо этилган. Ўрмон хўжалигида сариқчой, кийикўт, тоғрайҳон, наъматак, равоч каби доривор ўсимликларни йиғиб дорихоналарга топширилади. Хўжалик йилига 10 минг туп ёнғоқ, ток кўчатларини тайёрлаб ахрлига етказиб беради.

Фориш туманида автомобиль йўллари уз. 343 км, шундан 288 км республика аҳамиятига эга. Т. й. узунлиги 71 км. 2003/2004 ўқув йилида туманда 70 умумий таълим мактаби (18,3 минг ўқувчи), 7 мактабгача, 3 мактабдан ташқари муассасалар ишлади. 2 қ. х. ва маиший хизмат касбҳунар коллежи (892 талаба) бор (2004). Маданият саройи, 5 маданият уйи, 5 клуб, «Чорвадор» халқ дастаси (1972 й. да ташкил этилган) фаолият кўрсатмоқда.

Марказий кутубхона ва болалар марказий кутубхонаси, 28 қишлоқ кутубхонаси (китоб фонди 281,4 минг асар) аҳолига хизмат кўрсатади. Стадион, спорт заллари, майдончалари ва б. спорт иншоотлари мавжуд.

10 касалхона (қарийб 600 ўрин), 30 фельдшеракушерлик пункти, 19 қишлоқ врачлик пункти, 7 қишлоқ врачлик амбулаториясида 110 врач ва 426 ўрта тиббий ходим ишлайди. Ҳар 10 минг аҳолига 15 врач тўғри келади.

Балиқчи кўлидан олинадиган шифобахш балчиқ билан даволайдиган санаторий бор. Шифобахш балчиқ билан республикадаги бошқа стационар ва санаторийлар ҳам таъминланади.

Хонбанди тўғони ёдгорлиги (10-а., 1582), Қоратош (1—2-а. лар), Абдуллахон Чорбоғи (16-а.) археология ёдгорликлари мавжуд. Янгиқишлоқ — Жиззах, Янгиқишлоқ—Фориш, Янгиқишлоқ— Чимқўрғон ва б. йўналишларда автобуслар қатнайди.

1936 й. дан «Фориш тонги» газ. си нашр қилинади (адади 2000).