ФОРМА

ФОРМА (лот. forma — кўриниш) (м а тематикада) — бир ҳадларнинг даражаси бир хил бўлган бир нечта ўзгарувчили кўпҳад. Ўзгарувчилар сони п га караб Формалар бинар (п=2), тернар (п=3) ва б., даражасига қараб чизиқли (т = 1), квадратик (т=2), кубик (т=3) ва ҳ. к. дейилади. Татбиқ учун квадратик Формалар катта аҳамиятга эга. Мас, вектор узунлигининг квадрати вектор координаталаридан тузилган квадратик Форма билан ифодаланади. Сонлар назариясида бутун сонларни бутун коэффициентли квадратик Форма ёрдамида тасвирлаш жуда муҳим масаладир. Формалар алгебра, геометрия, сонлар назарияси, механика ва мат. нинг бошқа соҳаларида қўлланилади.

Loading...