ФОРМАЛЬДЕГИД (лот. formica — чумоли) , чумоли альдегид, алифатик альдегидлар гомологик қаторининг 1аъзоси; ўткир ҳидли, рангсиз газ. Сув ва спиртда яхши эрийди. Суюқланиш траси — 118°, қайнаш траси — 19,2°, зичлиги 815 кг/ м3 (20°да). Саноатда метил спирти ёки метанни қаво кислороди билан оксидлаб олинади. Формальдегид реакцияга яхши киришади, полимерланади, кучли қайтарувчи. Формальдегид заҳарли; унинг ҳавода энг катта йўл қўйиладиган концентрацияси 1 мг/м3. Синтетик смолалар (мочевинаформальдегид смолалар, меламинформальдегид смолалар, фенолформальдегид смолалар ва ҳ. к.), бўягичлар, портяовчи моддалар, доривор препаратлар, ошловчи, антисептик ва дезодорацияловчи воситалар олишда қўлланади.